Санкт-Петербург метросининг «Технологический институт» бекатида уч нафар эркак «Оқлар учун вагон» деб қичқириб, одамларни ура бошлаган. Улардан икки нафари қўлга олинган. Маълумотларга кўра, учинчи эркак Эстонияга қочиб кетган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Ҳодиса 9 декабрь куни юз берган. Ҳужум қилганлар вагондан кўриниши славян бўлмаган эркакни итариб юборган, кейин эса вагонда бошқа йўловчилар билан муштлашув бошланган. Муштлашув оқибатида жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Дастлаб ҳужум қилганлар метронинг ўзида қўлга олинган, бироқ улар ўзларининг жабрланганини айтган ва чақирилган тез ёрдамдан қочиб кетган. Охир-оқибат уларнинг икки нафари қўлга олинган, иккаласи ҳам вояга етмаганлар бўлган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Яна бир иштирокчи, 21 ёшли Никита Герасимов Эстонияга қочиб кетган. У 2016 йилда Санкт-Петербургда мусиқачиларга уюштирилган ҳужумда ҳам иштирокчи бўлган.
Изоҳ (0)