12 декабрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Трамп АҚШнинг Ойга парвозлари тўғрисидаги йўриқномани имзолади. Бу америкалик астронавтларнинг 1972 йилдан буён илк бор Ойга узоқ муддатли тадқиқотлар учун қайтишида муҳим қадам бўлади.
2. Тошкентдаги икки хонадонда 39 киши ноқонуний яшаб келгани аниқланди. Улар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган, хонадонларда ижара асосида истиқомат қилаётган шахслар бўлган.
3. Ўзбекистонлик ошпаз Лондон ресторанида дунёдаги энг қимматбаҳо кабобни пиширади. Асосий таомномага киритилмаган кабоб махсус буюртма бўйича пиширилади ва бу сизга 1200 долларга тушади.
4. «Пятиминутка» ёки гап ҳақида гап. Колумнист Азизбек Абдувалиев — баъзан соатлаб давом этадиган ва кўпинча вақтнинг беҳуда сарфига сабабчи йиғилишлар ҳақида.