8 декабрь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида «Толли ота» жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу муносабат билан масжидда шукрона дастурхони ёзилди. Ушбу тадбирда диний идора масжидлар бўлими масъул ходими Исхоқжон Бегматов, Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар Сайфиддинов, вилоятдаги мутасаддилар ва кўплаб намозхонлар иштирок этди.
Тадбирда Исхоқжон Бегматов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини Конституция қабул қилинганининг 25 йиллик тўйи ва «Толли ота» жоме масжиди очилиши билан табриклаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг масжид қавмига салом ва табригини етказди.