10 декабрь куни Нукус шаҳридаги марказий Отчопар майдонида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва «Ҳосил байрами» нишонланди, деб хабар беради «KRuz.uz».
Байрам тадбири давомида Президент номидан 15 та туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари бошлиқларига Nexia Ravon русумли хизмат автомашиналари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, байрам тадбирлари сайл сифатида ҳам ўтказилди. Қора уйлар (ўтов) тикилди, овқатланиш учун махсус чодирлар қурилди ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари, миллий кўргазмалари ташкил этилди. Таниқли хонандалар иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.
Байрам дастури доираси миллий ўйинлар ва спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақа ғолибларига қимматбаҳо совғалар, жумладан, Matiz автомашинаси топширилди.