13 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Кечаси 5—7 даража совуқ, кундузи 2—4 даража илиқ бўлади, деб хабар беради ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 8—13, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ, чўл ҳудудларида 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида кечаси 8—13, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.