Хитойда дунёдаги энг баланд ёғоч иншоотлардан бири саналадиган ибодатхона ёниб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Алангаланиш Сичуань провинциясининг жануби-ғарбидаги ибодатхона комплексида рўй берди.
Обидани сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Видеода Осиёдаги энг баланд ёғоч иншоот бўлган 16 қаватли, 150 метрли ибодатхона қулай бошлаганини кўриш мумкин.
Ёнғинни бартараф этишга 4 соатга яқин вақт кетди. Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас. Қурбонлар ҳақида хабар берилмади.
Изоҳ (0)