АҚШнинг Огайо штатида юз берган ёнғин оқибатида уч киши жароҳатланди, ўнлаб кишилар уйсиз қолди. Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.
Бир неча оила яшовчи уй тахтаканани қувмоқчи бўлган аёлнинг ҳаракатлари туфайли ёниб кетди.
Ҳодиса 9 декабрь куни Цинцинатти шаҳрида юз берди. Ҳозирги вақтда Қизил хоч жамиятининг маҳаллий бўлинмаси уйсиз қолган етти нафар катталар ва уч нафар болага вақтинча яшаш жойи топиб берган. Ёнғин оқибатида кўрилган моддий зарар 250 минг доллар дея баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)