Германиянинг Бранденбург еридаги унча катта бўлмаган аҳоли яшаш манзилгоҳи кимошди савдосида 140 минг еврога сотилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қайд этишларича, 15 киши истиқомат қиладиган ва 15 минг квадрат метр майдонни эгаллаган қишлоқ унинг аввалги эгаси рента пулини ўз вақтида тўлай олмагани сабабли сотувга қўйилган.
Берлиндан тахминан 100 километр масофада жойлашган қишлоқ ҳудудида ҳеч ким яшамайдиган бир неча уй, шунингдек, омборхона ва қўшимча иморатлар бор.
Исми ошкор этилмаган харидор қишлоқни телефон орқали сотиб олган; қишлоқнинг бошланғич нархи 125 минг евро эди. Ҳудуднинг янги эгаси унинг таъминотини ҳам ўз зиммасига олган.
Изоҳ (0)