2017 йил учун тинчлик бўйича Нобель мукофоти ядро қуролини тақиқлаш бўйича халқаро кампанияга берилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мукофотни топшириш маросими 10 декабрь куни Норвегия пойтахти Ослода бўлиб ўтди. Фахрий ёрлиқ, Нобель медали ва 9 миллион швед кронаси (1,1 миллион доллар) миқдоридаги пул чекини халқаро ташкилот вакили, ижрочи директори, Швеция фуқароси Беатрис Фин, Хиросимадаги атом бомбардимонидан омон қолган 85 ёшли япон аёли Сэцуко Тэрлоу қабул қилиб олди.
Ядро қуролини тақиқлаш бўйича халқаро кампанияга (International sampaign to abolish nuclear weapons, ICAN) бир неча йилдан буён ядровий қуролни бутунлай тақиқлаш йўлида фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунда юздан ортиқ давлат унинг шафелигида бирлашган.
Изоҳ (0)