Туркия Исроил ҳукуматининг куч ишлатиш чораларининг меъёрдан ошгани юзасидан хавотир билдирди. Мазкур чоралар оқибатида Қуддус шаҳри бўйича Дональд Трампнинг баёноти юзасидан протест уюштирган тўрт нафар фаластинлик ҳалок бўлган, деб хабар беради «ТАСС».
«Биз Исроил томонидан куч ишлатилиши оқибатида АҚШнинг Қуддус шаҳри бўйича қарорига қарши чиққан тўрт нафар фаластинликнинг ўлимига ва юзлаб кишиларнинг яраланиши юзасидан хавотирдамиз. Исроил томонидан меъёрдан ортиқ равишда куч ишлатилишини қоралаймиз», — дейилади Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
9 декабрь куни оккупация қилинган Фаластин ерларида Исроил полицияси билан тўқнашув оқибатида бир суткада икки нафар фаластинликнинг ҳалок бўлгани ва минглаб араблар жароҳатлангани маълум бўлди.
Кейинроқ Исроил ҳарбий ҳаво кучлари томонидан уюштирилган авиаҳужум оқибатида яна икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)