Курск вилоятининг Дьяконово — Сужа трассасида Mitsubishi Lancer автобус бекатига бориб урилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия ИИВ вилоят бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Автомобиль ҳайдовчиси чалғиган кўринади, қарама-қарши томондан келаётган машина бўлмаган. Автобус бекатида ҳеч ким бўлмаган; автомобиль ёниб кетди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари тўрт қурбоннинг шахсини аниқлади. Машинада 25 ёшли йигитнинг талабалик гувоҳномаси топилди. Полиция машина унга тегишли бўлганини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)