БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеффри Фелтман КХДРга ташрифи чоғида мамлакат раҳбариятини, халқаро ҳамжамият Корея ярим оролидаги вазиятни тинч йўл билан барқарорлаштириш тарафдори эканлигига ишонтирди, шунингдек, ҳудудда зиддият юзага келиш хавфини камайтириш учун мулоқот қилинишини ёқлаб сўзга чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Фелтман 5—8 декабрь кунлари КХДРга уюштирилган ташрифи чоғида мамлакат ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо ва унинг ўринбосари Пак Мён Гук билан учрашди. Улар Корея ярим оролидаги вазият юзасидан фикр алмашди ва ҳозирги вазият дунё ҳамжамияти хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдиришини маълум қилди.
БМТ бош котиби ўринбосари Хавфсизлик кенгаши резолюцияси тўлиқ амалга оширилиши лозимлиги ва инқирозни тинч йўл билан барқарорлаштириш муқобилсиз йўл эканлигини айтди.
Изоҳ (0)