Иркутск вилоятининг Усольск туманида ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия ФВВ вилоят бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Ёнғин «Архиереевка-3» боғдорчилик хўжалигидаги дала ҳовлида рўй берди. Офатни бартараф этишда учта ўт ўчириш бригадаси иштирок этди. Ёнғин жойидан беш кишининг жасади топилди. Қўшниларга кўра, алангаланиш чоғида уйда 4 нафар катта киши ва бир бола бўлган.
«Дала ҳовли эгалари — эр-хотиннинг олдига ҳодиса арафасида болалари ва набираси келган ҳамда тунаб қолганди. Тонгга яқин қўшнилар алангани пайқаб, ўт ўчирувчиларга қўнғироқ қилган», — дейилади ФВВ хабарида.
Дастлабки тахминга кўра, ёнғинга электр иситгичдан фойдаланиш қоидаларини бузилиши сабаб бўлган.
Изоҳ (0)