Индонезия пойтахти Жакартада 6 мингга яқин киши Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олиш ҳақидаги қарорига норозилик билдириш учун АҚШ элчихонаси яқинида тўпланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Намойишчиларни Индонезия мухолифати коалициясига кирувчи «Тараққиёт ва адолат» партияси вакиллари бошқаргани билдирилмоқда.
«Биз мазкур қарорни қабул қилмаслигимз ва қарши эканлигимизни кўрсатиш учун тўпландик. Дунёдаги аксарият одамлар Трампнинг баёнотларига қўшилмайди, деб ҳисоблаймиз», — таъкидлади партия вакиллари.
Изоҳ (0)