Қўшма Штатлар қуролли кучлари ўзларининг асосий рақиблари амалга ошираётган ҳарбий модернизациядан ортда қолмоқда, Европа ва Шарқий Осиёдаги таҳдидларга етарли даражада қарши туриш имкониятига эга эмас. АҚШнинг Rand маркази тадқиқотлари натижалари шундан далолат бермоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Ҳисоботга кўра, ҳозирда Россия ва Хитой АҚШ миллий манфаатларига таҳдид солишга қодир икки асосий куч ҳисобланади. «Кучли рақиблар» деб аталган мазкур икки давлатнинг имкониятлари кейинги пайтларда сезиларли даражада ошди.
«АҚШ қуролли кучлари улар билан бўлажак эҳтимолий урушларда бой бериши мумкин. Гарчи АҚШнинг куч мутаносиблиги Хитой билан 2,7 га 1, Россия билан эса 6 га 1 ни ташкил этаётган бўлса ҳам», — таъкидланади ҳисоботда.
Изоҳ (0)