Киев шаҳар кенгашининг қайта номлашлар бўйича комиссияси Россия элчихонаси яқинидаги хиёбонни Борис Немцов номи билан аташ ҳақидаги таклифни маъқуллади. Бу ҳақда Олий Рада депутати Дмитрий Белоцерковец маълум қилди, деб хабар беради Meduza.
Мазкур ташаббусни Киев шаҳар кенгаши тасдиқлаши лозим.
«Қарор яқин орада қабул қилинишига ишончим комил. Кремль Немцов номини украиналиклар ва россияликлар хотирасидан ўчира олмайди. У озод Украина ва бўлажак демократик Россиянинг асосий иттифоқдоши эди», — таъкидлади Белоцерковец.
Эслатиб ўтамиз, россиялик сиёсатчи Борис Немцов 2015 йил, 27 февралда Москвада, Кремль атрофида ўлдирилганди.
Изоҳ (0)