Шимолий Корея ТИВ вакили Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олишга қарор қилган АҚШ президенти Дональд Трампни «телба» деб атади. Баёнот Корея марказий телеграф агентлиги томонидан эълон қилинди, дея хабар беради «РИА Новости».
«АҚШ президенти Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олиш ва Қўшма Штатлар элчихонасини кўчириш ҳақидаги қарори халқаро ҳамжамиятни очиқ тан олмаслик ва ҳақоратлашдан бўлак нарса эмас», — дейилади баёнотда.
КХДР ТИВ вакилига кўра, «БМТ минбарида Шимолий Корея буткул вайрон этилиши ҳақида вайсаган Трамп мантиқдан мосуво телба ҳисобланади, шу сабабли мазкур қарорда ажабланарли ҳеч нарса йўқ».
Изоҳ (0)