«Texty.org.ua» таҳлил маркази қайси Европа мамлакатида фуқаролар энг кам ойлик маош олишини ҳисоблаб чиқди, деб хабар беради «Газета.ru».
Рўйхатда Украина етакчилик қилмоқда. Украиналик фуқаро бир ойда ўртача 190 евро маош олади. Кейинги ўринларни Молдова (216 евро) ва Озарбайжон (232 евро) эгаллади.
Россияда эса ўртача ойлик маош 474 еврони ташкил этиб, бу кўрсаткич мазкур рейтингдаги ўнлаб Европа мамлакатларидан кўпроқ ҳисобланади.
Фуқароларининг ойлик маоши энг юқори бўлган давлатлар Монако (5225 евро), Лихтенштейн (4887 евро) ва Швейцария (4421 евро) деб топилди.
Изоҳ (0)