Ставрополда (Россия) терроризмга қарши операция натижасида уч нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда ФХХ бошқармасининг маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Одам кўп тўпланадиган жойларда террорчилик актларини амалга оширишни режалаштирган жангарилар гуруҳи Ставрополь марказидаги хусусий уйлардан бирида қуршовга олинган. Уларга қуролларни топшириб, таслим бўлиш таклиф этилган.
«Бунга жавобан улар қуршовни ёриб ўтишга ва беркинишга ҳаракат қилди. Натижада отишма юзага келди ва уч нафар жангари йўқ қилинди, улар беркинган уйда портлаш содир бўлди», — дея аниқлик киритади терроризмга қарши миллий қўмита.
ФХХнинг маълум қилишига, фуқароларнинг соғлиғи, ҳаёти ва мулки эндиликда хавфдан холи.
Изоҳ (0)