Киевда қўлга олинган Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили 9 декабрь, шанбага ўтар кечаси муддатсиз очлик эълон қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Руслан Чернолуцкий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«У муддатсиз очлик эълон қилганини билдирди. Шунингдек, ҳар қандай мажбурий таомлантиришдан воз кечишини айтди. Агар унга нисбатан 60 сутка ҳибс тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланса, очликни яна давом эттиради», — деди адвокат.
Чернолуцкий Facebook’да Саакашвилининг мактубини жойлаштирди. Унда сиёсатчи ўзига қўйилаётган барча айбловларни рад этган, Украина фуқароларини чўчимаслик ва «Импичмент учун марш» акциясида иштирок этишга чақирди.
Изоҳ (0)