Туркияга кириши тақиқланган Грузия фуқароси чамадан ичида чегарани кесиб ўтмоқчи бўлди, деб хабар беради Hurriyet Daily News.
Полиция Артвин провинциясидаги Сарпи назорат-ўтказиш пунктида қўлидаги катта чамадон билан чегарани пиёда кесиб ўтишга уринган аёлни тўхтатди.
Улар томонидан чамадон очилганида эса, у ерда 22 ёшли грузиялик аёл борлиги маълум бўлди.
Икки аёл ҳам ҳибсга олинган ва маҳаллий ҳукуматга топширилган.
Изоҳ (0)