АҚШнинг Мичиган штати расмийлари Сильвердоум стадионини портлатишга уриниб кўрди, бироқ бунга муваффақ бўлинмади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабарга кўра, асосий жойлардаги 10 фоиз заряд электр симларидаги носозлик сабабли ишламай қолган.
Портлатишни амалга оширган Adamo компанияси стадион ҳар қандай лаҳзада қулаб тушиши мумкинлигини маълум қилган. Стадионни бузиш бўйича такрорий уриниш жорий ҳафтада бўлиб ўтади.
Стадион 1975 йилда очилган ва 1994 йилда АҚШда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилган.
Изоҳ (0)