АҚШнинг Алабама университети талабаси Келси Холл 3 декабрь куни кулгили арча костюмини кийиб, суратга тушди ва агар мазкур пост 1000 та ретвит йиғса, семестр охиригача шу кўринишда юришга ваъда берди. Бу ҳақда Afisha Daily хабар бермоқда.
Талаба қиз ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан алоҳида фаолликни кутмаган эди, шунинг учун ҳам университетга арча костюмида боришига тўғри келмаслигига қаттиқ ишонди. Авваллари унинг Twitter’даги твитлари беш марта ретвит қилинар эди.
Бироқ, унинг янги пости дам олиш кунларида 20 минг марта ретвит қилинди. Шунинг учун Холл душанба куни ўқишга Рождество арчаси костюмида келди.
«Имтиҳонлардан аввалги сўнгги ҳафта, шунинг учун ҳам ҳамма ўқиш туфайли ҳаяжонда. Менинг костюмим эса ҳаммани хурсанд қилади, деб ўйладим», — деб ёзди Холл.
Холлнинг курсдошлари унинг тажрибасини кузатишда давом этмоқда. Семестр охиригача икки кун қолди.
Изоҳ (0)