БААнинг Дубай шаҳрида жойлашган Дубай-Марина туманидаги осмонўпар бинолар орасида Xline номли дунёдаги энг катта зиплайн (арқонли йўл) очилади. Унинг узунлиги бир километр, баландлиги эса 170 метрни ташкил қилади. 16 даражали қияликдаги иккита йўналишда соатига 80 километр тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлади. Бу ҳақда UAE Inside хабар берди.
Барча ташриф буюрувчилар ўзининг арқон бўйлаб ҳаракатини шлемга ўрнатилган GoPro камерасида тасвирга олади. Видеони электрон почта орқали олиш мумкин бўлади. Xline’га чиқувчиларнинг ёши 12 дан 65 гача, вазни эса 50—100 килограмм бўлиши керак. 18 ёшгача бўлганлар эса ота-онасидан бирининг назорати остида бўлиши талаб қилинади.
Изоҳ (0)