Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Гулистон маҳалласида яшовчи Х.А тунги соат 22:00 да Сурхондиёр маҳалласи ҳудудидаги «Орол» ошхонаси олдидан Matiz русумли автомашинани олиб қочди, деб хабар беради ЎзА.
Намозгоҳ маҳалласида яшовчи Э.Эрмўминов мазкур автоулов олиб қочилгани ҳақида туман ички ишлар бўлимига хабар берди.
«Вилоят бўйича эълон қилинган ‘тўсиб ушлаш’ тадбири туфайли муқаддам ана шундай қилмиши учун судланган Х.А узоққа қочиб кета олмади», — дейилади хабарда.
Иккинчи марта автомашина олиб қочишга уринган 26 ёшли далилий ашё билан қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятида транспорт воситасини ўғрилаш бўйича битта, олиб қочиш билан боғлиқ 13 та жиноят содир этилган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида уларнинг барчаси фош этилган.
Изоҳ (0)