Jaguar Land Rover компанияси Jaguar ва Land Rover автомобилларида итларни олиб юришга мўлжалланган аксессуарлар тўпламини ишлаб чиқди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати томонидан маълум қилинган.
Тўпламга юмшоқ ва қаттиқ гиламчалар, шунингдек, юкхонани махсус ажратувчи кирган. Бундан ташқари, Land Rover автомобилларида юкхонага боғлиқ ҳолда орқа қисмнинг баландлигини ўзгартириш мумкин. Бу ҳайвонга машинага чиқиш ва ундан тушишни енгиллаштиради.
Компания вакилининг айтишича, аксессуарлар фаол ҳаёт тарзига эга ва узоқ сафарларга уй ҳайвонларини олиб кетишга одатланган мижозларга мўлжалланган.
Изоҳ (0)