Motor ўзининг ташқи кўриниши билан рекорд ўрнатиш мақсадида ностандарт қилиб ишлаб чиқарилган автомобилларнинг суратларини тўплаб тақдим этди.
Italcorsa / Tarf II
Пьерро Таруффи томонидан қурилган рекордчи автомобиль. Автомобилга куч агрегати сифатида тўрт цилиндрли, 290 от кучига эга Maserati двигатели ўрнатилган.Tarf II 1951 йилда тайёр бўлган ва икки йил давомида 1 километр ва 1 мил масофа бўйича еттита жаҳон рекордини ўрнатган. Автомобилнинг максимал тезлиги соатига 298,5 километрни ташкил этади. Кейинчалик машина қайта жиҳозланган (Ferrari 246 Dino’нинг олти цилиндрли двигатели ўрнатилган) ва 2012 йилда аукционда 89600 еврога сотиб юборилган.
Bombshell Betty
Bombshell Betty Жефф Брок томонидан модификацияга учрагунига қадар 1952 йилда ишлаб чиқарилган Super Riviera бўлган. Унга 1950 йилда ишлаб чиқарилган Roadmaster моделининг сиғими 5,2 литрга тенг 8 цилиндрли двигатели ўрнатилган.Автомобиль 2009 йилдан 2013 йилга қадар тезлик бўйича XO/GCC Bonnevil классида бир нечта рекордларни ўрнатган. Bombshell Betty 2013 йилда соатига 266,7 километр тезликда ҳаракатланиб, ўзининг энг яхши натижасига эришган. Ўтган йили Лас-Вегасдаги Barrett-Jackson аукционида автомобиль 36300 долларга сотилган.
Urbee 2
Urbee 2 автомобилининг дизайни тўлиқ аэродинамикага мослашган. Бундан ташқари, Urbee 2 Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, дунёдаги энг аэродинамик автомобиль ҳисобланади — олд томондан қаршилик коэффициэнти 0,149 га тенг.Ҳали бу ҳаммаси эмас: Urbee 2 кузов панеллари 3D-принтерда чиқарилган дунёдаги биринчи автомобиль ҳисобланади.
Tango T-600
Tango T-600 дунёдаги энг ингичка серияли автомобиль сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган — икки ўриндиқли хэтчбекнинг эни 99 сантиметрга тенг. Шу сабабли автомобиль салонидаги ўриндиқлар кетма-кет жойлаштирилган.T-600’нинг нархи 100 минг доллардан қимматроқ бўлиб, 100 километр тезликка 4 сонияда чиқа олади. Максимал тезлиги соатига 217 километрга тенг. Аккумулятор батареялари сабаб унинг оғирлиги 1430 килограммни ташкил этган.
Жей Орбергнинг лимузини
American Dream («Америка орзуси») деб номланувчи автомобиль дунёдаги энг узун лимузинни яратишни истаган Жей Орбергга тегишли. Уни қуришда 70-йилларнинг охирида ишлаб чиқарилган Cadillac асосидан фойдаланилган, Орберг уни 26 та ғилдиракка ўрнатиб, седаннинг узунлигини 30,5 метрга етказган.2012 йилда автомобиль Нью-Йоркнинг Autoseum Automotive Teaching Museum музейи томонидан сотиб олинган. Ҳозирда у реставрацияга муҳтож.
Thunderbolt
Ушбу автомобилга 2350 от кучига эга 12 цилиндрли бир жуфт Rolls-Royce авиамотори ўрнатилган. У Жон Коббнинг Railton Special рекордчи автомобилини асосий рақиби ҳисобланган. ХХ асрнинг 30-йиллари давомида капитан Эйстон (Thunderbolt) ва Жон Кобб (Railton Special) ушбу автомобилларда рекорд ўрнатиш бўйича ўрин алмашиб турган. Сўнгги рекорд Railton Special’га тегишли бўлиб, у соатига 594,7 километр тезликда ҳаракатланган, Thunderbolt’нинг рекорди эса соатига 575,3 километрни ташкил этган. Бугунги кунга қадар фақатгина унинг битта двигатели сақлаб қолинган — автомобиль ёниб кетган.
Эдд Чайнанинг рекордчи автомобиллари
«Махинаторлар» кўрсатувининг собиқ бошловчиси Эдд Чайна ўзининг ноодатий автомобилларни яратишга бўлган қизиқиши билан машҳур. Шу сабабли у энг ностандарт ҳаракатланиш воситаларини яратиб Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган. Масалан, «дунёдаги энг тезюрар ҳожатхона»ни айнан Эдд яратган. У соатига 85,6 километр тезлик билан ҳаракатлана олади.Бундан ташқари, Эдднинг «энг тезкор диван» ёки «энг тез ҳаракатланувчи офис»и ҳам мавжуд. 2006 йилда қурилган Hot Desk соатига 140 километр тезлик билан ҳаракатланишга қодир.
Изоҳ (0)