Сидней—2000 Олимпиадасининг теннис турнирида чемпионликни қўлга киритган россиялик Евгений Кафельников Халқаро олимпия қўмитасининг Россия делегацияси борасидаги қарорига изоҳ берди. Аввалроқ ташкилот Россия термасини қишки Олимпиада ўйинларидан четлаштирганди.
Спортчиларимиз нима қилиб бўлса-да, Олимпиада—2018 га боришлари шарт! Мен шундай қилган бўлардим. Ҳатто Россия президенти Владимир Путин қарши бўлганида ҳам, олимпиячилар мусобақага бориши керак. Масалан, мен унга қулоқ солмаган бўлардим. Олимпиада президентдан устунроқдир.
Изоҳ (0)