Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди, деб хабар беради ЎзА.
Афғонистон президенти университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳузурида маъруза қилди. Шундан сўнг Муҳаммад Ашраф Ғанига Бухоро давлат университети фахрий доктори унвони берилгани тўғрисида диплом топширилди.
Афғонистон раҳбари университетнинг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қўйди.
Дунё илм-фани ва ислом оламида катта ўрин тутган Бухорои шарифни зиёрат қилиш орзум эди. Муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёевга бу имкониятни яратиб бергани учун самимий миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон заминидан Имом Бухорий ва Имом Термизий каби буюк алломалар етишиб чиққан. Бу ерда таълим олаётган ёшлар мана шундай боболарига муносиб бўлиб вояга етишмоқда.Муҳаммад Ашраф Ғани, Афғонистон президенти
Изоҳ (0)