Расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 6 декабрь куни Бухорога келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев кутиб олди.
Афғонистон Президенти Бухоро давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашади ва улар олдида маъруза қилади.
Куннинг иккинчи ярмида президент Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делегация аъзолари Бухоронинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.
Изоҳ (0)