Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.Шундан кейин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг тор доирадаги учрашуви бошланди.
Музокарада икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар, хусусан, терроризм, экстремизм ва наркотрафикка қарши курашиш, Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар очиқ ва конструктив руҳда ўтмоқда.
Изоҳ (0)