Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга сафари чоғида ташриф буюрган Хўжайли туманидаги 69-сонли мактаб бугунги кунда тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, замонавий асбоб-ускуна, мебел ва жиҳозлар билан таъминланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Президент мазкур мактабга ташриф чоғида мактаб ўқитувчилари билан мулоқот қилиб, унда мактабларнинг инфратузилмасини яхшилаш, бу ерда лицей ва коллежларнинг бўлғуси муносиб ўқувчиларини тайёрлаш ва умуман Ватан равнақи учун малакали кадрлар тарбиялаш ишларини такомиллаштиришни таъкидлаб ўтганди.
Ушбу мактабда Қорақалпоғистон Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил қилинган сайёр ҳайъат мажлиси иштирокчилари мактабнинг ҳозирги ҳолати билан танишди.
Изоҳ (0)