Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Ҳазрати Имом мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти хабар бермоқда.
Олий мартабали меҳмонга бу ердаги масжид ва мақбараларнинг тарихи ҳақида маълумот берилди.
Афғонистон Президенти мажмуада сақланаётган Усмон мусҳафи ва бошқа тарихий-маърифий ёдгорликларни зўр қизиқиш билан томоша қилди.
Ашраф Ғани Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ислом динини ўрганиш, унинг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишларга юксак баҳо берди.
Изоҳ (0)