«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси тузилмасида учувчисиз тизимлардан фойдаланиш бўйича «Учувчисиз технологиялар» ихтисослашган компания ташкил этилди, дея хабар қилди «Газета.uz» холдинг матбуот хизматига таяниб.
Декабрда Ўзбекистонга Россиянинг «Птеро» компанияси ишлаб чиқарган биринчи учувчисиз «Птеро-G1» учувчисиз авиатизимларнинг етказиб берилиши кутилмоқда. Ноябрда «Учувчисиз технологиялар» мутахассислари Россияда малака ошириш курсларидан ўтди.
«Птеро-G1» қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларини ўлчаш ва уларнинг ривожланиш ҳолати устидан мониторингини юритиш мақсадида фойдаланилади. Бу режа-картографик материалларни ўз вақтида янгилаш ва агротехник тадбирлардаги камчиликларни бартараф этишга имкон беради.
«Учувчисиз технологиялар» фаолияти картографик ишлар, сув хўжалиги, нефть-газ соҳаси, экология ва ўрмон хўжалиги, қурилиш, саноат ва энергетика инфратузилмалари ҳолати мониторингини юритишни ўз ичига олади.
Июль ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи доирасида мамлакатда иқтисодиётнинг турли жабҳаларида фойдаланиш учун учувчисиз парвоз ускуналарини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга топшириқ берган эди.
Изоҳ (0)