«Ведомости» газетаси Россия армиясида ҳар йили неча киши ҳаётдан кўз юмишидан хабар топди, деб ёзади Meduza.
2015 йилда Россия армияси 626 кишини, бир йил олдин — 790 кишини йўқотган. 2013 йилда 596 киши, 2012 йилда эса 630 киши вафот этган.
Бундай маълумотлар 2018—2019 йилларда ҳарбий хизматчиларни суғурта қилиш учун тендер ҳужжатларида келтирилган. У ерда ўлим сабаблари айтилмаган.
«Ведомости» Россия армияси Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган 2014 йилда вафот этганлар сони кўплигига эътибор қаратди. Россия ҳукумати буни расман тасдиқламаган, аммо журналистлар Украинада Россия қўшинларини кўп марта учратган.
Изоҳ (0)