АҚШ полицияси Жэксонвилл шаҳридаги (Флорида штати) ислом марказида отишма уюштирилишининг олдини олди. Бу ҳақда шаҳар шерифи офиси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Жэксонвиллнинг 69 ёшли фуқароси Бернардино Гавала Болатете кўплаб айбловлар, жумладан, ўқотар қурол учун оптик нишон сақлашда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Ислом марказида одамларга қарата ўқ узилиши режалаштирилганди, отишманинг олди олинди», — хабар берди шериф офиси Facebook’даги саҳифасида.
Полиция Болатете америкалик фуқаро етказган маълумот асосида қўлга олинганини билдирди. У ФҚБ ихтиёрига топширилди.
Изоҳ (0)