Америкалик ҳарбийлар безгак тарқатувчи чивинларни йўқ қилиш имконини берувчи генетик технологияга юз миллион доллар инвестиция киритди. БМТ экспертлари ушбу технология қурол сифатида қўлланилишидан хавфсирамоқда, деб ёзади The Guardian.
Янги технология нафақат ҳашаротларни, балки сут эмизувчиларни, хусусан, кемирувчиларни йўқ қилишга қодир бўлиши кутилмоқда. Лойиҳани молиялаштириш АҚШ мудофаа вазирлиги истиқболли тадқиқотчилик лойиҳалари агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.
Нашр сўров ўтказган экспертлар, шу жумладан, БМТ вакиллари ҳарбийларга тобе бўлган тадқиқотчилар ўз лойиҳаларини грант берувчиларнинг тор мақсадларига мувофиқ қайта йўналтириши мумкинлигидан хавфсирамоқда.
Аввалроқ америкалик ҳарбийлар генетик ўзгартирилган организмлардан «кейинги авлод разведкаси сифатида» фойдаланишни режалаштирган эди.
Изоҳ (0)