Россия президенти сайловида қатнашиши ҳақида эълон қилган телебошловчи Ксения Собчак 2018 йилги сайловлардан кейин сиёсий партия тузмоқчи. Бу ҳақда у «Дождь» телеканалига маълум қилди.
«Мен ‘барчага қарши’ деган сатр билан маълум бир натижани кўрсатиб, сўнг катта ҳаракатни, кейинчалик Дума сайловларида қатнаша оладиган партияни шакллантириши мумкин бўлган одам ролини ўйнамоқдаман. Бу шундай ҳаракатки, у Россияда анча вақтлардан буён бўлмаган», — дея аниқлик киритди у.
Унинг қўшимча қилишича, у сайловларда ўзи эга бўладиган маслакдошлари кўмагида ўз сиёсий дастурини катта сиёсий блокнинг таянч нуқтасига айлантира олишини қўшиб қўйди.
Изоҳ (0)