Яманнинг собиқ президенти Али Абдулла Салоҳ ўзи раҳбарлик қилаётган «Умумхалқ конгресси» партиясининг бошқа раҳбарлари билан Мағриб вилоятига ўтишга уринганда ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Sky News Arabia ҳарбий манбаларга таяниб, собиқ президентни пойтахт Сано яқинидаги Сунхан аҳоли пунктида исёнчи хусийлар ўлдирганини билдирди. Телеканалга кўра, Салоҳ отишма бошланиб кетгани туфайли машинадан чиққанида бошига ўқ теккан.
«Умумхалқ конгресси» партиясининг мансабдори ҳам собиқ давлат раҳбари ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Яман пойтахтида ҳукуматга қарши урушда яқингача иттифоқдош бўлган исёнчи хусийлар ва Салоҳ тарафдорлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Жанглар оқибатида камида 245 киши ҳалок бўлди.
Маълумот учун, Али Абдулла Салоҳ Яманни 1978 йилдан 2011 йилгача бошқарганди.
Изоҳ (0)