Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларининг мамлакат шарқидаги Ғазни вилоятида ўтказган операцияси давомида «Толибон» ҳаракатининг камида 3 нафар дала қўмондони ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят полицияси бошлиғи Муҳаммад Замон маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Хабар беришларича, Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари жангариларнинг карвонига зарба берган.
«Ҳужум натижасида барча транспорт воситалари йўқ қилинди, 3 нафар маҳаллий дала қўмондони ўлдирилди. Камида 6 нафар жангари ярадор қилинган», — деди Ғазни полицияси раҳбари.
Изоҳ (0)