АҚШ расмийлари Туркияни ўзларининг сценарийларига эргашмагани учун жазолашни истамоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси аъзолари олдидаги чиқишида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Америка чизган чизиғидан юрмаганимиз учун бизни жазолаш, муҳокама қилиш, обрўсизлантиришга уринмоқда. Схема тушунарли. Улар буни мамлакатимиздаги гумашталари орқали, FETO билан биргаликда қилмоқда», — деди Туркия президенти.
Эрдўғонга кўра, бу «ҳужум, алдов ва бўҳтонлар ягона мақсад — Туркияни тиз чўктиришга қаратилган. Бироқ, ҳар қанча чиранишмасин, муваффақиятга эришолмайди».
Изоҳ (0)