Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ва Баҳрайн етакчиси Хамад бин Исо ал-Халифа Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши саммитида мамлакатлари делегациясига бошчилик қилади. Бу ҳақда Кувайтнинг Ал Жарида нашри маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Баҳрайн, Қатар, Кувайт, БАА, Уммон ва Саудия Арабистони таркибига кирадиган кенгаш саммити 5—6 декабрь кунлари Кувайтда бўлиб ўтади.
Ар-Риёд ва Манама етакчиларининг саммитда иштирокини ҳали расман билдирмади. Ташрифини ҳозирча фақат Қатар амири Тамим бин Ҳамад ал-Таний тасдиқлади, холос. Саммит ишида АҚШ мудофаа вазири Жеймс Меттис ва кенгаш бош котиби Абдуллатиф аз-Заёний қатнашади.
Маълумот учун, олдинроқ Қатарни бойкот қилаётган Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА мазкур инқироз фонида кенгаш етакчилари учрашувини мақсадга мувофиқлигини шубҳа остига қўйганди.
Изоҳ (0)