Россиянинг Воронеж шаҳрида Ўзбекистондан келган эр-хотинни ўз чақалоғини сотишга урингани учун суд қилишади, деб ёзади «Nuz.uz» шаҳар прокуратурасига таяниб. «Одам савдоси билан шуғулланишга уриниш» моддаси бўйича очилган иш айблов хулосаси билан судга берилди. Россияда бундай жиноят учун уч йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этилади.
Тергов аниқлашича, 2017 йил 8 сентябрда 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўзи яшайдиган хонадонда қиз фарзандни дунёга келтирган. Унинг 39 ёшли эри болани ўзиники эмас, деб ҳисоблаб, чақалоқдан ҳар қандай йўл билан қутулишни талаб қилди.
Эр-хотин чақалоқни ФҲДЁда рўйхатдан ўтказмасликка қарор қилди ва ҳамюртларига чақалоқни сотиб олишни таклиф қила бошлади. Бундан оиланинг дўсти хабар топиб, жиноятнинг олдини олиш учун полицияга хабар берди.
Тезкор хизмат ходимлари харидорлар кўринишида 10 октябрь куни ўзбекистонлик эр-хотин билан уларнинг хонадонида учрашиб, уларга белги қўйилган купюраларни берди.
Чақалоқ касалхонага келтирилиб, текшириб кўрилганида, унда конюнктивит ва сариқлик (желтушка) аниқланган. Айни пайтда қизалоқ болалар уйида бўлиб, унинг ҳаётижа ҳеч нарса таҳдид қилмаяпти. Онаси суд қилиниб, оналик ҳуқуқидан маҳрум қилингач, у бошқа оилада янги ҳаётини бошлайди.
Изоҳ (0)