Жиззах вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Фориш туман ИИБ навбатчиси қўнғироқ қилиб, туманнинг «Эгизбулоқ» қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлда икки Lacetti машинаси тўқнашиши туфайли 4 нафар фуқаро жароҳатланиб, автомобиль ичида қисилиб қолганлиги тўғрисида хабар берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Ушбу хабарга асосан бошқарма қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борди.
Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли автомобиль ичида қисилиб қолган фуқароларни махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олиниб, тиббиёт ходимларига топширилди. Улар Фориш туман шифохонасига ётқизилди.
Изоҳ (0)