Венесуэла расмийлари El Petro номли миллий криптовалютани жорий этади. Бу ҳақда мамлакат президенти Николас Мадуро маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Мадурога кўра, валюта нефть, олтин, газ ва олмос захиралари билан қўллаб-қувватланади.
Бу расмийларга халқаро молиялаштиришнинг янги шаклларига йўл топиш ва иқтисодий санкцияларга чап бериш имкониятини яратади.
Шунингдек, Венесуэлада криптовалюта яратиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган «блокчейн обсерваторияси» тузилиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)