4 декабрдан 17 декабрга қадар Ер устидан Геминид метеорлар оқими учиб ўтади. У жорий йилдаги сўнгги оқим ҳисобланади ва «катта учлик» юлдузлар оқими таркибига киради, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Ҳисоб-китобларга кўра, метеорлар оқими 13—14 декабрь кунлари янада фаоллашади.Геминидлар ўз номини ёрқин оқимлар жойлашган «Эгизаклар» (Гемини) юлдузлар туркуми номидан олган. Бу энг «бой» юлдузлар оқими ҳисобланади, унда бир соат ичида 100 дан ортиқ метеорларни кузатиш мумкин.
Геминидилар ўзининг ёрқинлиги билан ажралиб туради, уларнинг оқими Ерга қараб учмайди, балки тезлиги паст бўлганлиги учун унга етиб олишга ҳаракат қилади.
Бошқа метеорлар оқимидан фарқли жиҳати — Геминидларнинг аждоди комета эмас, балки юлдузлар чангини тарқатувчи Фаэтон астероиди ҳисобланади.
Изоҳ (0)