Москвадаги Замоскворец судида 4 декабрь, душанба куни прокурор Россиянинг собиқ иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев учун сўралаётган жазони маълум қилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Суд жараёнида дастлаб айблов ва ҳимоянинг судланувчи айби исботлангани даражаси, бўлажак ҳукм юзасидан фикрлари тингланади. Сўнг Улюкаевга охирги сўз ҳуқуқи берилади. Шундан кейин суд ҳукм чиқариш учун маслаҳатхонага йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Алексей Улюкаев «Роснефть» компанияси раҳбари Игорь Сечиндан 2 миллион доллар пора олганликда айбланмоқда. У замонавий Россия тарихидаги коррупция учун қўлга олинган биринчи федерал вазир бўлди.
Улюкаевга 15 йилгача бўлган қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Изоҳ (0)