Россиялик хонанда Лолита Милявская интернет фойдаланувчиларини аэропортдаги ғалати рақси билан ҳайратга солди. Роликни у ўз Instagram’ига жойлади, уни 1,1 миллион мартадан кўпроқ томоша қилишга улгуришди.
Видеода 54 ёшли қўшиқчи аэропортдаги дўконлардан бирининг ёнида мусиқа остида рақсга тушаётганини кўриш мумкин. Ўтиб бораётган одамлар унга таажжуб билан назар ташламоқда. Постга ёзган изоҳида у Нью-Йоркка жўнаб кетаётганлигини билдирган.
https://www.instagram.com/p/BcNSG8QHR73/?taken-by=lolitamilyavskaya
Фойдаланувчилар у маст, бошпанасиз аёл ёки руҳий шифохона беморига ўхшаб қолганини ёзди. «Сиз ақли расо аёлсиз-ку, нега ўзингизни масхарабоздек тутасиз?» — деб ёзди улардан бири.
Фойдаланувчиларнинг бир қисми хонандани ҳимоя қилишга ўтди ва «мижғов» бўлгандан кўра, шундай бўлгани яхшироқ эканлигини қайд этди.
Изоҳ (0)