Хонанда Ҳадича Қурбонова «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси билан тузган битимининг айрим бандларини қўпол равишда бузгани учун, унинг лицензиясининг амал қилиш муддати 30 ноябрдан тугатилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, Ҳадича Қурбонова билан тузилган лицензия битимининг учта бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилганлиги сабабли хонанданинг лицензияси 2017 йил 30 ноябрдан тугатилган.
Изоҳ (0)