Хонанда Шоҳжаҳон Жўраев тўйдаги қистир-қистирларга муносабат билдирди. Хонанда бу ҳақда ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълумот қолдирди.
Ҳурматли мухлислар! Тўйда одамлар келиб пул қистирса баъзи бирларга бу ҳолат хунук кўриниши мумкин. Лекин, санъаткор уларни қўлини қайтарса ёки бошқа бир ёрдамчиси пулни олиб турса, халқ «Бу одамларни менсимас экан», деб нотўғри ўйлаб қолади. Аслида қўшиқ, эшитувчининг юрагига етиб борганда, инсон руҳан озуқа олиб, мазза қилганидан пул қистиради. Шунинг учун Шоҳ Жаҳондан ноўрин хафа бўлманг, бу ҳамма санъаткор-у хонанданинг мажбурияти.Шоҳжаҳон Жўраев, хонанда
Изоҳ (0)